Левандовскийнинг агенти: Унинг “Реал”га ўтиш ё ўтмаслиги менинг ишим!!!

Левандовскийнинг “Реал”га ўтиши ёки “Бавария”да қолиши билан боғлиқ миш-мишлар ҳамон эримаяпти. Шу савол билан мурожаат қилган спорт журналистларига Левандовскийнинг янги агенти Пини Захави қисқагина жавоб берди:

“Унинг бирор клубга ўтиш ёки ўтмаслиги – бу менинг ишим”.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкесс Левандовский шартноманинг муддати тугамагунча ҳеч қаёққа кетмаслигини айтганди. Хужумчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар давом этади.

27.02.2018, 12:28:15 369 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш