Усейн Болтнинг клуби маълум бўлди

Машхур ямайкалик атлет, саккиз карра олимпиа чемпиони, Жанубий Африка чемпионатининг лидери Усейн Болт футболчилик каръерасини бошлагани, айнан қайси клуб билан шартнома имзолаганини эса 27 феврал куни эълон қилмоқчи экани ҳақида хабарингиз бор.

Бир муддат исми “Манчестер Юнайтед” билан тилга олинган, кейинроқ эса Дортмунднинг “Боруссия”сида тиббий кўрикдан ўтган Усейннинг якунда Жанубий Африка клубида, хусусан “Мамелоди Сандаунс” (иккинчи номи “Мамелоди Юнайтед”) билан шартнома имзолагани эълон қилинди.

Бир неча ҳафта илгари эса у Девид Бекхамнинг “Маями” клубига ўз хизматини таклиф этганди, аммо Бекхамдан садо чиқмаган.

27.02.2018, 11:20:55 547 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш