Юпп Хайнкесс: “Бавария” энг кучлиси, бироқ…

“Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкесс Германия матбуотига берган интервъюсида Чемпионлар Лигаси билан боғлиқ саволларга ҳам тўхталиб ўтди.

Қитъанинг энг нуфузли турнирида бу йил рақобат ҳар доимгидан ҳам кучлироқ эканини айтган Хайнкесс “Бавария” ҳам турнир ғолиблигига фаворитлардан деб хисоблашини ҳам яширмади.

“Нафақат УEФА Чемпионлар Лигасида, умуман футболда рақобат кучаймоқда. Хозирги жамоам 2012/2013 мавсумда УEФА чемпиони бўлган жамоадан кучли. Аммо бу йилги рақобат учун етарли эмас. Масалан, Англия клублари трансферлар учун 3 миллиард евро ажратди. Жамоалар 2 ёки 3 йил олдинги жамоалар эмас. Бу йил рақоабат ўзгача бўлади. Аммо барибир “Бавария” фаворитлардан…"

Жорий мавсум Чемпионлар Лигаси нимчорак финал учрашувларининг биринчи ўйинидаёқ “Бавария” Туркиянинг “Бешиктош” клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини деярли ҳал этиб бўлди.

27.02.2018, 10:52:38 411 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш