Давид Де Хеа шартномага рози, фақат…

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Давид Де Хеа раҳбарият билан бир тўхтамга келолмаяпти. Гап шундаки, “Реал Мадрид”га ўтиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган истеъдодли дарвозабонни қўйиб юборишни инглиз клуби ҳам истамаяпти. Аммо шартнома муддатини узайтириш учун Давид ҳафтасига 400 минг эвро сўраяпти.

Испания терма жамоасининг шарафини қўриқлайдиган 27 яшар дарвозабон “қизил иблислар” билан ушбу шарти қондирилсагина шартномасини узайтирмоқчи.

27.02.2018, 10:46:26 362 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш