“МЮ” ва “Челси”га ҳам Левандовский керак

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскийнинг “ошиқ”лари сони яна иккитага ошди. “The Sun”нинг берган хабарига кўра, полшалик юлдузни қўлга киритиш учун “Реал Мадрид” билан Пример Лиганинг иккита жамоаси курашга қўшилган.

“Бавария” раҳбарияти “Сотилмайди”, деб баҳолаётган, амалдаги шартнома муддати 2021 йилга қадар имзоланган форвард учун эндиликда “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам қизиқиб қолган.

Роберт Левандовский жорий мавсумда 34 марта майдонга тушиб, 29 та гол уришга муваффақ бўлди.

26.02.2018, 18:38:06 224 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш