Неймарнинг “Реал Мадрид”га ўтмаслик шарти: “Мбаппени “Барселона”га бериб, Коутинъони “ПСЖ”га олиб келасизлар”

Неймарнинг мавсум бошида “ПСЖ”га ўтган бўлсада, аммо ҳали ҳануз “Реал Мадрид” билан боғлиқ миш-мишлари тугамаётгани парижликларнинг ғашига келган шекилли, бразилиялик юлдуз билан бир тўхтамга келишга уринишяпти.

Испанияда чоп этиладиган “El Pais” газетасининг xабар беришича, Франция клуби Неймарнинг “Реал”га ўтиб кетмаслиги, Парижда қолиши учун шартларини бажармоқчи.

Хабарда айтилишича, Неймарни рози қиладиган ягона йўл – Коутинъони “ПСЖ”га олиб келиш ва Мбаппега чиқиш эшигини кўрсатиб қўйиш.

Бир ўқ билан икки қуённи уриш учун “ПСЖ” айни дамда каталонияликларга Коутинъо эвазига Мбаппени таклиф этишни мўлжаллашяпти.

Шахсан “ўзга сайёралик“нинг талабини қондириш учун каталонияга олиб келинган Коутинъони “Барселона” Мбаппега алмашадими, йўқми, буни вақт кўрсатади. Биз эса воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда “ПСЖ”нинг Коутинъога таклифи рад этилган, бразилиялик форвард фақат “Барселона” формасида ўйнамоқчи эканини айтиб, трансфер йўқловларини “ПСЖ” учун ёпиб қўйганди.

26.02.2018, 18:35:32 1001 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш