“Реал Мадрид”га Погба ҳам керакми? Ёхуд “Қироллик клуби”нинг янги режалари

На иссиққа ва на совуққа кўнаётган, бир сўз билан айтганда трансфер борасида боши берк кўчага кириб қолган мадридликлар ҳамон бир тўхтамга кела олмаяпти.

Сўнгги маълумотларга қараганда, эндиликда “Қироллик клуби” ёзда жамоасини тарк этиши овоза бўлаётган Пол Погба учун ҳам курашга кирмоқчи. Муҳлислар томонидан қилинаётган “Асосан тезликка ихтисослашган клубга ўта кетган “дриблингпараст” ўйинчининг нима кераги бор?”, қабилидаги танқидлар эса жамоа бош мураббийини ўйлантирмаяпти ҳам.

Айни пайтда Зидан раҳбариятдан Левандовский ва Погба учун 300 млн евро сўраган ва Погба билан мадридликларнинг мунозаралари бошланди.

Шу билан бирга қўшимча қилиш керакки, Зидан Левандовский ва Погбани Мадридга олиб келолмаса, унда “Тоттенхэм”дан Кейн ва “Манчестер Сити”дан Кевин де Брюне вариантини ишга солмоқчи.

26.02.2018, 16:02:48 455 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш