“Левандовский сотилмайди”

“Бавария Мюнхен” бош мураббийи Юпп Ҳайнкесс жамоанинг асосий футболчиси Левандовский ҳақида тўхталиб ўтди:

“Биз ўйинчиларимизни сотиш ниятида эмасмиз. “Бавария”нинг яхши футболчилари биз билан қолади. Тасаввур ҳам қилолмаяпман, Левандовский кетишини. Унинг агенти алмашгани ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унинг қайси менежер билан ишлаши бизни қизиқтирмайди. Роберт сотилмайди ва у “Бавария”да қолади”.

Хабарингиз бўлса, 2014 йилда Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Бавария”га кўчиб ўтган полшалик ҳужумчи билан бир неча йилдан бери Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиб келмоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Реал”га ўтишга орзуманд бўлиб қолган.

26.02.2018, 13:20:00 343 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш