Зидан раҳбариятдан Марсъиални талаб қиляпти

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсъиал ёзда клубини тарк этиши мумкин. Франциялик футболчининг агенти декабрда раҳбарият билан кўришган. 22 яшар форвард 2019 йилгача бўлган шартномани қабул этмаганди.

Алексис Санчеснинг Манчестерга ташрифи эса унинг қарорини қатъийлаштирган. Айни дамда у билан “Тоттенхем”, “Интер” ва “Реал Мадрид” қизиқяпти. “Қироллик клуби” бош мураббийи Зениддин Зиданнинг шахсан ўзи раҳбарият билан кўришиб, келаётган ёздаёқ уни Мардирга олиб келишни талаб қилган.

Қайд этиб ўтиш керакки, Мадрид клуби мутасаддилари Марсиалнинг агенти билан мунозараларни бошлаб бўлди.

 

26.02.2018, 11:45:35 404 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш