Роббен каръерасини Осиё клубида давом эттиради?

“Бавария” ярим ҳимоячиси Аърен Роббен каръерасини Қатарнинг “Ал Гарафа” клубида давом эттириши мумкин. Бу борада “Ройтерс” маълумот бермоқда.

Хабарда мавсумнинг сўнггида “Бавараия” билан шартномаси тугайдиган голландиялик футболчининг каръерасини айнан Осиё лигаларида давом эттирмоқчи эканлиги айтилган.

“Ал Гарафа”да Роббеннинг ҳам ватандоши, ҳам дўсти бўлмиш Уесли Снайдер ҳам тўп суради. Роббен бу клубга ўтаётганига Уеслини ҳам алоқаси борлиги иддао қилиняпти.

Эсингизда бўлса, Роббен бир муддат олдин “Каръерамни ҳали бери якунламайман. “Бавария”дан сўнг Осиё ёки АҚШда ўйнамоқчиман”, деганди.

 

26.02.2018, 11:41:11 252 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш