Пеле: “Бразилияликлар фаворит”

“Бразилия яна фаворит. Бу жамоа ҳамиша чемпионлик учун уруш олиб борадиган кучда”, дейди футболнинг тирик афсонаси бъолмиш Пеле.

Уч карра Жахон чемпиони ёзда Россияда бўладиган мундиалдан сўз очган. “Футбол қироли” мундиалнинг асосий фаворити сифатида Бразилия терма жамоасини қайд этган:

“Охирги ЖЧга яхши тайёрланмагандик. Бразилиялик аксарият футболчилар хорижий ўлкаларда тўп суришади. Бу терма жамоанинг мураббийига қийин бўлади, дегани. Чунки, жамоа билан ишлаш лозим. Уларни чақириб олиб, битта жойга йиғиш билан иш ҳал бўлмайди. Аммо нима бўлгандаям, бугунги Бразилия – ҳар доимгидек яна фаворит. Шу билан бирга Аргентинанинг ҳам номини тилга олиб ўтишим керак.

 

26.02.2018, 11:28:10 306 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш