Рунига катта маблағ керак эмас

"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни Хитойга кетишни режалаштирмаяпти. Форвард катта пул ишлаб олиш иштиёқида эмас.
"Ливерпульдан ташқари менда Хитойдан ҳам таклиф бор эди. У ерда катта пул ишлаб олсам бўларди. Бироқ, бундай ишни қилиш менга тўғри келмайди. Олдимда юқори мақсадлар бор. Пулнинг орқасидан футболга бўлган иштиёқимни ўлдирган бўлардим", - деди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Руни ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Эвертон"га кўчиб ўтганди.

23.02.2018, 18:53:08 247 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш