“Аталанта” президенти Батшуайидан узр сўради

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Аталанта” билан бўлган жавоб учрашувидан сўнг икки ўйин натижасига кўра нимчорак финалга йўлланма олди. Ўйиндан сўнг меҳмонларнинг ҳужумчиси Мишу Батшуайи бергамолик муҳлисларнинг ирқчиликка оид ҳақоратлари остида қолди.

“Трибуналарда ҳамон маймунларнинг овозлари… умид қиламанки, бундан кейинги ўйинларда телевизорга ҳавас билан тикилиб ўтирасиз. Биз эса йўлимизда давом этаверамиз…”

Юқоридаги жумла Батшуайининг ижтимоий тармоғидан нусха.

“Аталанта” клуби президенти Антонио Перкасси эса ўйиндан кейин берган интервъюсида Батшуайидан муҳлислар олдида узр сўради.

Эсингизда бўлса, “Аталанта” клуби 2014 йилда “Милан” билан бўлган учрашувда муҳлислари сабаб худди шундай аҳволга тушган ва 33 минг евро миқдорида жарима тўлаганди.

23.02.2018, 16:52:53 291 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш