Энди қишки трансфер бўлмайди, футболчиларнинг нархи назорат остига олинади ва…

ФИФА президенти Жанни Инфантино футболнинг трансфер тизимида глобал ўзгаришларни режалаштирган. Унинг фикрича, футболда бош-бошдоқликлар авж оляпти.

Инфантинонинг 11 банддан иборат лойиҳасида жумладан:

- Қишки транферни йўқотиш,

- Футболчиларни ижарага бериш, олиш ва айирбошлашдаги қонун-қоидаларни тартибга солиш,

- Бир футболчининг максимум нархини муайянлаштириш ва “Пулдор ҳомий”лар футболни “Ўлдираётгани”га кўз юммай, чора тадбирлар кўриш каби режалар ҳам бор.

Қарор 28 феврал куни ФИФА комиссиясида кўриб чиқилади.

ФИФА мутасаддилари пул футболни синдираётганидан таҳликада эканликларини билдиришган.

 

23.02.2018, 14:28:20 308 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш