Роналдудан Мьянмадаги мусулмон болаларга дастак

Реал Мадрид ва Португалия терма Жамоаси юлдузи Криштиану Роналду бу гал Роҳинжалик мусулмон болаларни қўллаш борасидаги фикрлари билан ўртага чиқди.

"Save the Children" ташкилотининг аъзоси бўлган Криштиан Роналду Мьянмада жабр кўрган мусулмон болаларни қўллаб ижтимоий тармоқ саҳифасида фото жойлади ва дунё аҳлига мурожаат қилди:

“Хамма болалар меҳрли қучоққа ва севилишга лойиқ. Уларни севадиган дунёга марҳамат, ёрдам қилинг!”

Португалиялик юлдуз фарзандлари билан тушган суратини боласини қучоқлаб турган Роҳинжалик ота сурати билан бирга жойлаган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду майдондан ташқарида умуман бошқа инсон ва "Save the Children" ташкилоти билан ҳамкорликда бутунжаҳон ёрдамга муҳтож болаларга ҳамиша егулик, кийим-кечак ва тиббий ёрдамлар улашиб келади.

23.02.2018, 11:57:21 914 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш