Руни: 2-3 йил ичида “Эвертон” билан титул ютаман

Англия терма жамоаси собиқ аъзоси Уэйн Руни ўтган йили “Манчестер Юнайтед”дан “Эвертон”га келиб қўшилгани ҳақида тўхталиб ўтган ва Хитойдан олган таклифни нега рад этгани ҳақида ҳам қўшимча қилган.

"Билардимки, “Эвертон”га қайтсам, яна таъзйиқларни ҳис этардим. Менга голлар, таъзйиқлар лозим эди. Хитой ёки бошқа вариантлар мен учун эмас. Яна “Эвертон” фанатлари олдида ўйнаш, жамоанинг ўсишида ва титулларга эришишида кўмак этишни истадим. Бу мен учун идеал танлов. Ўйлайманки, яқин 2 ё 3 йил ичида титулга эришамиз.

Англиялик юлдуз Уэйн Руни жорий мавсумда “Эвертон”нинг таркибида 29 та ўйин ўтказиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди.

23.02.2018, 10:24:10 155 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш