Пол Погба “МЮ”дан кетмоқчи

Манчестер Юнайтед”га 2016 йил 105 млн евро эвазига рекорд сумма қайд этиб ўтган ярим химоячи Пол Погбанинг “қизил иблислар”дан айрилиш эҳтимоли юзага чиқди.

Дунёга машхур спорт журнали “Sport Illustrated”нинг берган маълумотига кўра франциялик юлдузнинг менежери Мино Райола, футболчини европанинг гранд клубларига таклиф этмоқда.

Кейинги пайтларда ўзи истамаган позицияларда ўйнашга мажбур бўлаётган Погбанинг бош мураббий билан ораларида ола мушук ўтиб қолган.

Жорий мавсумда Пол Погба “Манчестер Юнайтед” формасида 24 марта майдонга чиққан бўлса, 3 гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.

22.02.2018, 15:22:11 197 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш