“Хамес Родригес “Реал”дан кетиб яхши иш қилди. Чунки Зидан...”

 

“Бавария”нинг ярим химоячиси Хамеснинг отаси Вилсон Родригес Испания матбуотига интервъю берди.

“Хамес “Реал”дан кетиб тўғри иш қилди. У Германияда бахтли. Хамес учун энг аҳамиятлиси – майдонга чиқиш эди. Тўғри, у “Реал”ни севади. Бунга шубҳа йўқ. Шу билан бирга энг тўғри қарорни чиқарди. У Анчелотти пайтидаги севинчини йўқотганди. Чунки Зидан ўғлимни жамоага уйғун эмас дея захирага олди.

“Бавария” кучли жамоа. Чемпионлар Лигасида ҳеч қайси рақибдан қўрқмайди. Тан оламан, омад ҳам керак нарса, аммо немислар шундоғам чемпионликка номзод”.

22.02.2018, 12:30:39 666 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш