“Янги Зидан” “Барселона” формасини кийиши мумкин

Каталонияликлар “Аякс”нинг бирваракайига 4 та футболчисига элчи жўнатди. Охирги марта “Гремио”даги Артур билан шартнома имзолаган “Барселона” мутасаддилари “Аякс”нинг 4 та ёш футболчиси – химоячи Матиус де Лайт, ярим химоячилар Донни ван де Бек, Френк де Йонг ва ҳужумчи Жастин Клюйвертларга “оғиз солишган”.

Айниқса, “Янги Зидан” ва келажаги буюк футболчи деб таърифланаётган Жастин Клюйвертни қандай бўлмасин Каталонияга олиб келишмоқчи. Жастиннинг отаси, машхур футбол юлдузи Патрик Клюйверт аллақачон “Барселона”га ижобий жавобини билдирган. 18 яшар форвард ёзда “Барселона”га кўчиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, катта Клюйверт 1998-2004 йилларда “Барселона” формасини кийган.

22.02.2018, 12:23:37 680 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш