Ла Лигада қанча юқори ўрин олмасин, "Валенcия" ЧЛда қатнаша олмайди

Жорий мавсумда “Валенсия” жамоаси ҳеч ким кутмаган натижаларни қайд этиб бормоқда. “Кўршапалаклар”нинг ўйини Испания Ла лигасидаги гранд жамоаларни ҳам қийнаб қўйди ва фантастик стартни мавсумнинг иккинчи бўлимигача сақлаб қола олади. Бироқ, айни дамда “Валенсия”ни бу нарса ўйлантираётгани йўқ. Клуб мутасаддилари ҳар мавсум барқарор ўйнашни ва тарихан кучли бўлган олдинги “Валенсия”ни қандай қилиб қайтариш ҳақида бош қотиришмоқда.

Гап шундаки, “Валенсия”жамоаси ўзларига лозим бўлган футболчиларни сотиб олиш борасида моддий қийинcжиликларга эга, ҳатто маблағ деярли йўқ. Жумладан, клуб “Интер”га тегишли бўлиб, “Валенсия”да ижара асосида ўйнаётган Жеффри Кондогбиани сотиб олиш учун маблағ тополмаяпти. Франциялик ҳимоячининг трансфер нархи 25 млн еврони ташкил этади. Энг ёмони шундаки, айни паллада Ла лиганинг Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўладиган бўлгасида турган “Валенция” хоҳ 2, хоҳ 3 ёки хоҳ 4 ўринни олса-да, келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун молиявий имкониятга эга эмас.

22.02.2018, 11:58:33 318 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш