“Реал” ёзда янгиланади: Бейл ўрнига Неймар, Бензема ўрнига Салоҳ ва...

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар учун 600 млн евро маблағ ажратган. Бу албатта клуб билан хайрлашадиган футболчилар трансфери ортидаги суммадан ташқари...

Хўш, сезиларли даражада янгиланишни режалаштираётган “Реал” Мадрид клуби айнан кимларни кўз остига олган? Қуйида мадридликлар жиддий қизиқаётган, “совчилик” тадоригини кўриб қўйган футболчилар билан батафсил танишасиз.

Дарвозабонлардан Давид де Хеа ёки Тибо Куртуа.

Дарвоза чизиғи ҳақида жиддий қайғураётган бўлишига қарамай мадридликлар учун 130 млн евро оғир келяпти. Шунинг учун “Манчестер Юнайтед” дарвозабонидан кўра Куртанинг варианти реал кўринмоқда. Биринчидан, Куртуанинг товон пули 100 млн евро. Иккинчидан, де Хеа сингари улкан маош сўрайдиган ўйинчилардан эмас. Энг асосийси эса, Куртуанинг ўзида ҳам Мадрид клубига ўтиш учун мойиллик бор.

Тоби Алдервейрелд. Бир пайтлар “Атлетико”нинг формасини кийган Тоби шу кунларда “Реал Мадрид” мутасаддиларини қизиқтириб қўйган. Шунингдек, “Челси”да Контенинг назаридан тушиб бораётган Давид Луиз ҳам мадридликларнинг эътиборида турибди. Айни пайтда улсрнинг ҳар иккаласининг нархи 30 млн евро.

“ПСЖ” таркибида 22 та матч ўтказган Маркиньоснинг трансфери “Қироллик клуби” учун 80 млн еврога тушиши мумкин. 23 яшар химоячи “Реал”нинг асосий трансферлари рўйхатининг бошида турибди.

Интерда фаолиятини юритаётган словакиялик Милан Шкриньяр ва Мюнхеннинг “Бавария”си қанот ўйинчиси Давид Алабалар ҳам мадридликлар учун керак бўлиб қолган. Алаба ва Шкриньярларнинг нархи нақ 65 млн еврога баҳоланган.

Европа футболидаги энг ҳаяжонли ўйини билн донг таратаётган Кристиан Пулишич учун 100 млн евро мадридликларрежасига киритилган бўлса, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Пол погба учун 120 млн евро беришга тайёр.

Ниҳоят ҳужум чизиғи.

Эден Азар учун 135 млн евро бермоқчи эканини билдирган “Реал”дан аристократлар Азар учун 110 млн евро ва Гарет Бейлни сўраган. Шунингдек “Тоттенхэм”нинг юлдузи Ҳарри Кейн учун қаймоқранглилар 200 млн евро беришмоқчи. Энг қизиғи шундаки, мабодо Кейн Мадридга кўчиб ўтгудек бўлса, унда “Реал” Неймарнинг трансферидан воз кечмоқчи. Мабодо Азар хоҳиш билдирмаса унда “Реал”нинг Кейнга қизиқиши ҳам сарҳад остига олиниб, Азар ва Кейн жуфтлиги ўрнига Неймар ва Муҳаммад Салоҳнинг вариантини кўриб чиқишмоқчи. Реал”нинг асосий нишонларидан бўлиб турга Салоҳ учун мадридликлар 200 млн беришга тайёр эканлигини билдирган.

Шунингдек, мабодо Салоҳ ёки Кейн варианти ҳам ўхшамай қолса, унда “Реал” жамоага Роберт Левандовскийни олиб келиши мумкин. Биро “Қироллик клуби” полшалик форвард учун 70 млн евродан зиёд бермоқчи эмас.

“Реал Мадрид”нинг энг асосий нишони эса, албатта, Неймар... 300 млн евро...

 

22.02.2018, 11:30:23 866 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш