Ла Лиганинг энг қўпол футболчиси

“Реал”нинг Ла лига 16 турида ўтказилиши керак бўлган, аммо турнир жадвалидаги ўзгартирилишлар туфайли қолдириб келинаётган “Леганес” билан ўйини мадридликлар ғалабаси билан якунланганидан хабарингиз бор. Айнан ушбу ўйинда сариқ карточка билан огоҳлантирилган Серхио Рамос янги рекордга “имзо чекди”.

Гап шундаки, майдонда ўзбошимчалиги ва қўпол ўйини билан донг таратган Рамос бугунгача 163 марта огоҳлантирилган бўлса, 19 марта майдондан ҳайдалган. Ҳар иккала натижа ҳам Испания Ла лигасида ўзига хос кўрсаткич бўлиб чиқди.

Сал вақт муқаддам 31 ёшли жамоа сардори 54 гол урган химоячи сифатида ижобий рекорд қайд этган ва 53 та гол урган Фернандо Еррони ортда қолдириб, 2-поғонага кўтарилганди. Энг кўп гол урган химоячи титули эса хозирча Роналд Куманга тегишли.

 

22.02.2018, 10:58:23 159 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш