Статистика: Месси “Челси”га қарши майдонга тушмаган?!

Чемпионлар лигасининг нимчорак финал мусобақасида содир бўлган “Челси”-“Барселона” учрашуви Мессининг фаолиятида алоҳида саҳифа бўлди. “ўзга сайёралик” 9 ўйиндаги 730-дақиқадан сўнг Лондонликлар дарвозасини ишғол этди. Шу билан бирга Месси мавсумдаги дарвоза томон хавфли зарбалар йўллаш борасидаги энг ёмон ўйинини ўтказди. Умуман олганда, “Барселона” мезбонда ўйнаб ютқазмаган бўлса-да, бироқ энг ёмон ўйинини намойиш этган. Статистика шуни кўрсатяптики, каталонияликларнинг “Челси”га қарши ўйини ҳатто “ПСЖ”га 4:0 ҳисобда мағлуб бўлган ўйиндан ҳам ёмонроқ ўйин кўрсатишган.

Месси жорий мавсум Испания Ла лигасида энг рекорд даражадаги хавфли зарбалар сони ва кўламига эга бўлган бўлса, лондонликлар билан ўйинга солиштирадиган бўлсак, у айтайлик майдонда тўп сурмаган.

“Челси” ярим ҳимоячиси Виллиан эса унинг бутунлай акси. Бразилиялик ҳавбек 12 марта рақиб футболчиларини алдаб ўта олган бўлса, 9 марта зарба йўллашга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда “Барселона” “Челси” билан тўқнаш келиб, мағлубиятга учраганида нақ 13 марта “Челси” дарвозасининг устунини мўлжалга олганди.

 

22.02.2018, 10:02:57 326 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш