Гарет Бейлнинг товон пули 222 млн евро

“Реал Мадрид”нинг уелъслик хавбеки Гарет Бейлнинг менежери Жонатан Барнетт футболчининг товон пули 222 млн евро эканини айтиб ўтди.

Кейинги мавсумдаёқ Пример лигага қайтиши овоза бўлаётган футболчининг теварагидаги гап-сўзларга Барнетт нуқта қўйди:

“Бейл Мадридда бахтли. У “Қироллик клуби”да юлдуз бўлиши учун Роналдунинг кетиши шартмас. Роналду бўлгани учун ҳам у юлдуз. Трансфер ойнасида Пример лига ва А сериадан таклифлар бўлгани рост. Аммо у Мадридда қолди. тўғри, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо А сериа уни трансфер қила олишига кўзим етмайди”.

 

12.02.2018, 20:44:41 520 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш