Эдинсон Каванидан “Реал Мадрид”га огоҳлантириш сигнали: Тарихий ўйинга тайёр туринглар, сюрпризимиз бор!!!

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида тўқнашадиган “Реал Мадрир” – “ПСЖ” матчидан олдин парижликларнинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани Испаниянинг “Марcа” газетасига интервъю берди:

“Энг керакли бўлган трансферларни қилдик. Таркибимиз кучи “Барселона” ва “Реал Мадрид”дан кам эмас. Бу бизга барча совринларни ютишимизда қўл келади. Нимчорак финалда мадридликлар тарихий ўйинга гувоҳ бўлишади. Уларга сюрпризларимиз бор. Чемпионлар лигасини ютишни истайман ва бунинг учун гол уришдан бўшамайман. Ўтган мавсум “Барселона”га кам баҳо бериб юбордик. Қолаверса, уларга ҳакам ҳам ёрдамлашди. Аммо мен хозир кимнидир айбламоқчи эмасман. Чунки булар аҳамиятсиз, муҳими, мағлубият 98 фоиз ҳолатда ўзингнинг хатоларингдан бошланади”.

 

12.02.2018, 20:05:29 1044 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш