Диего Марадона: Месси сусайган, Икардига ишониб бўлмайди, Аргентинага тузукроқ дирижёр керак…

Жаҳон футболининг жонли афсонаси Диего Марадона Аргентина терма жамоаси ҳақида сўз очаркан, навбатдаги танқидларини ёғдиришни унутмади.

1986-йилги Жаҳон чемпиони бу гал Месси, Икарди ва Аргентина терма жамоаси бош мураббийини танқид остига олган:

“Мени безовта қилаётган нарса шуки, Аргентина терма жамоасидан ҳеч ким қўрқмай қўйган. Оддийлашиб қолишди. Нигерия билан бўлган ўйинда сал бўлмаса 8 гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Аргентинанинг Жаҳон чемпиони бўлиш имконияти 60 фоиз ҳолос. Ундаям Месси яхши формага қайтсагина, чунки терма жамоа хор бўлиб қолган. Улар куйлашади, хор солисти эса Месси. Мундиалда Мауро Икардига ишониб бўлмайди. Игуаин ундан 10 карра яхши ўйнайди. Сампаоли ҳеч нарсани тушунмайди, у фақат эртага қайси улфатининг уйида қандай нонушта ейилишини билади. Аргентинага тузукроқ дирижёр керак”.

 

12.02.2018, 17:35:52 744 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш