“Реал”га ўтмайди. “Лейпциг”да қолмоқчи…

“Лейпциг” навбатдаги ёзда ҳам жамоасининг асосий ўйинчисини трансфер этмоқчи эмас. Германия терма жамоаси ва “Лейпциг” клуби ҳужумчиси Тимо Вернерни раҳбарият сотмоқчи эмас, деб ҳабар бермоқда “Киcкер”.

Бу ҳақда клубнинг спорт ишлари директори Ралф Рангник маълумот берган:

“У билан гаплашганмиз. “Реал”га ўтмоқчи эмас, у “Лейпциг”да қолмоқчи. Айни пайтда унинг шартномасини узайтириш билан боғлиқ ишларни бошлаб юборганмиз”.

Германия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум “Лейпциг” таркибида 21 голга муаллифлик қилган бўлса, жорий мавсумда 10 гол уришга муваффақ бўлган. Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” унга бир ярим мавсумдан бери қизиқиш билдирмоқда.

12.02.2018, 17:33:54 277 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш