Алексис Санчес: Мессининг йиғлаганини унутолмайман

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес футболчиларнинг футболдан ташқаридаги ҳаётларига муносабат билдираркан, собиқ жамоадоши Леонел Мессини мисол қилиб ўтди.

“2012-йил Чемпионлар лигасининг ярим финалидаги “Челси” – “Барселона” матчидан сўнг Мессининг кийиниш хонасида йиғлаганини ҳеч унутолмайман. Бундай ўйинчилар йиғламайди, деб ўйлардим. Одатда лидерлар ўзларига талабчан бўлишади. Ўшанда, Месси пеналтини уролмаганди. Футбол шунақа нарса, кимларни ҳалос этса, яна кимлардан тортиб олади. Аммо мухлислар футболчиларнинг майдондан ташқаридаги меҳнатларини кўришмайди, бошидан нима ўйлар ўтганини билмайди. Агар билсангиз, бундай паллаларда онангни ёки оила аъзоларингни туғилган кунига ҳам боролмайсан. Кўзларига қараш керак, ахир.

Кўпчилик бизларни такаббур ҳисоблайди. Қиммат машина олсак, муҳокама қилишади. Вақт ўтгани сари тажрибам соясида жуда кўп нарсаларни ўргандим. Хаммага бирдек ёқиб бўлмас экан. Доим битта ё иккита норози одам топилади. Мен футболни севаман ва хамиша бахтли юришга одатланаман”.

12.02.2018, 16:23:37 575 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш