Макелеле: Зиданга адолатсизлик қилишяпти

Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи Клод Макелеле “Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Зейниддин Зидан ҳақида тўхталиб ўтди. Айни дамда “Эупрен” жамоасини бошқараётган 44 ёшли мутахасис қуйидагиларни қайд этган:

“Зиданга нисбатан адолатсизлик қилишяпти. Раҳбарият ўзи шунақа. Ҳамма доим биринчи бўлсам, дейди. Нима, бошқалар қараб турадими? Зидан керагидан ортиқ ишларни қилдику. Футболда, афсуски ютуқлар тез унутилиб, омадинг келмай қолса, пашшадан фил ясашади. Зидан нафақат яхши футболчи, яхши мутахасис ҳам. Зидан майдонда кўрсатган салоҳиятига хозир ҳам эга. У лидер ва заҳматкаш. У доим маъсулиятни зиммасига олади ва чўчимайди. Билсангиз, ҳеч ким Зидан кўрсатган натижани кўрсата олмайди. Унинг 2-3 йил ичида “Реал”да қилган ишларини бошқа ҳеч қайси мураббий бажаролмайди”.

12.02.2018, 16:03:47 366 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш