Самюэль Это`о: У Қитъадаги “Йилнинг энг яхши футболчиси”

Камерунлик машхур ҳужумчи Это`о “Ливерпул”нинг мисрлик форварди Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикрларини билдирган, дея ҳабар беради Goal.az сайти.

"У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Салоҳнинг “Ливерпул”да кўрсатаётган ўйинини бир оғиз билан тасвирлаб бўлмайди. Африкалик футболчиларнинг юксак савияда тўп суришларидан қувонаман. У Қитъадаги “Йилнинг энг яхши футболчиси” бўлганидан хурсандман ва у бунга лойиқ эди. Ўйлайманки, бу бардавом бўлади.

Салоҳ ҳеч қачон жамоадошлари билан уришмайди, оғир-вазмин йигит. Ҳамма учун бирдек елиб-югуради. Майдонда энг яхши футболчи, майдондан ташқарида энг яхши инсон. Айниқса, майдондаги ҳаракатлари лидерликка мос. У “Ливерпул”нинг сардори бўлишга муносиб”.

12.02.2018, 15:47:54 197 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш