Раян Гиггз Морунъонинг хатоларини кўрсатиб берди

“Манчестер Юнайтед”нинг афсоналаридан бўлмиш Раян Гиггз “Манчестер Юнайтед”нинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуринъонинг хатоларини кўрсатиб берди.

“Назаримда “Манчестер Юнайтед” учун энг яхши тактика – 4-3-3 схемасидир. Моуринъонинг ихтиёрида ҳужумкор ўйинчилар етарли даражада. Баъзи футболчилардан эса янаям кўп нарсалар олиш мумкин. Пол Погбани тўгри ўйнатмаяпти. Мудофаага боғлаб қўйган. Уни чап қанотда ўйнатиш лозим. Агар уни ҳимояга ёрдам учун тиркаб қўйишдан озод этсангиз, у худди “Ювентус”дагидек ўйнайди. “Эвертон” билан ўйинни эсланг, ажойиб ўйин, ажойиб ғалаба ва энг яхши ўйинчи - Погба. Матич эса таянч ярим ҳимояни, Андер Эррера эса ўнг қанотни тўлдириши керак. Агар Погба ҳимоя билан андармон бўлиб қолса, унда йўқ бўлиб кетади".

12.02.2018, 14:38:33 460 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш