Марсело: Неймар “Реал”га албатта ўтади, ўзи ишора қилди

Узоқ муддатдан бери исми “Реал” билан ёнма-ён айтилиб келинаётган бразилиялик футбол юлдузини билан боғлиқ яна бир иддао пайдо бўлди. Неймарнинг “Реал” Мадридда ўйнаётган ватандоши Марсело у билан шу мавзу юзасидан гап очган ва унинг айтишича, Неймар яқин келажакда “Реал” футболкасини кийишга рози экан.

Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” Неймар учун “Барселона”га 222 млн евро тўлаган. Аммо яқинда мадридликлар уни қўлга киритиш учун 500 млн евро тўлашга ҳам тайёр эканликларини билдирган.

 

12.02.2018, 14:12:41 548 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш