Сиёсий вазиятлар туфайли Чемпионлар лигаси ўйинлари муддати чўзилиши мумкин

Яқин Шарқдаги сиёсий вазиятлар футболга ҳам таъсирини ўтказмоқда. Эртага бошланадиган Қитъанинг биринчи рақамли турнирининг жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мимкин.

Бир йилдан бери ораларида келишмовчиликлар бўлаётган Эрон ва Саудия Арабистонининг Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этаётган жамоаларининг бир гуруҳга тушиб қолгани вазиятни янаям чигаллаштириб юборган. Эртага бошланадиган турнирнинг Д гуруҳида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” ва Эроннинг “Истиқлол” жамоалари ўйинлари боши берк кўчага кириб қолган. Ҳар иккала жамоа ҳам меҳмонда ўйнашни исташмаяпти.

Мутасаддилар вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқишди ва жамоалар бетараф зонада ўйин кўрсатишларига қарор чиқарди. Бунга кўра “Ал Ҳилол” мезбон ўйинини Қувайтда ва “Истиқлол” эса Қатарда ўтказадиган бўлди.

Бироқ, айрим сабабларга кўра “Истиқлол”нинг уй ўйинлари Қатардан Уммонга кўчирилиши ҳам мумкин. Аммо ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳали якуний қарорни ўқиб эшиттирганича йўқ.

12.02.2018, 13:40:29 222 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш