Эден Азар: “Барселона”ни ютишимиз мумкин деб ўйлайман

“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар лигасининг чимчорак финали олдидан “Марcа”га интервъю берди. Белгиялик ҳавбек илк бор Испания наҳанги билан дуэл борасида сўз очган. Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Барселона” курашининг финиш хуштаги 20 феврал куни янграйди.

- “Челси” ва “Барселона” жангги ҳақида...

- Ажойиб ўйин бўлади. Албатта “Барселона” юксак ўйин кўрсатади. Ҳар қандай жамоани заиф нуқтасини топиб олиб, аяб ўтирмайди. Аммо бу футбол. Футболда хамма нарса бўлиши мумкин. Демак, биз ҳам жамовий ўйин кўрсатиб, сидқи дилдан ҳаракат қилсак, “Барселона”ни ютишимиз мумкин деб ўйлайман.

- Том Хеннинг Эвребон кимлигини биласизми?

- Йўқ.

- У 2009-йилда Чемпионлар лигасида тўқнашган “Челси” ва “Барселона” ўйинини бошқарган норвегиялик ҳакам. Афсуски жиддий хатога йўл қўйган.

- Тўғри. Эсладим ўша ўйинни. Хусусан Дидиер Дрогбанинг реаксиясини ҳам. Бундай ҳолатлар мени қўрқитмайди. Ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман. Аммо умид қиламанки, “Барселона”ни мағлуб этишга кучимиз етади.

- Кўпчилик ўйлайдики, Неймар кетганидан сўнг каталон клуби заифлашди. Сиз бу фикрни маъқуллайсизми?

- Маъқулламайман. “Барселона”да бошқа планетадан келган ўйинчилар бор. Бир нечта. Буни хамма яхши билади.

- “Челси”га қайтсак. Антонио Контега нима бўлди?

- Нега хамма нима бўлди, дейди? Ҳеч нарса. Ўтган йили чемпион бўлганимизда нега бу саволни беришмади. Ахир бу ер АПЛ. Бу ерда яккаҳокимлик бўлмайди. Шуни тушуниш керак. Вазиятни ҳам тўғрилашимиз учун ҳали 3 ой вақтимиз бор. Ҳали Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида жангни давом эттиришимиз мумкин. Мавсумнинг охирида гаплашамиз. Майдонда бор кучимизни сарфлаб бўлса-да, баъзан режадагидек кетмай қолади ишлар.

- Кейинги пайтларда исмингиз “Реал” билан бирга айтиладиган бўлиб қолди.

- Зидан илк бор 10 йил муқаддам ўйинимга баҳо берган. У менинг кумирим эди. Зидандан таъриф эшитиш ишониб бўлмас ҳислар уйъготарди. Унинг ўйинларидан минглаб видеолавҳалар йиғиб қўйгандим. Энди эса дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига устозлик қиляпти. “Челси”да ишимни давом эттираман. Зидан каби мутаҳасиснинг менинг ҳақимдаги фикрларидан эса хурсандман.

- Бу сўзлардан сўнг муҳлислар сизни “Реал”га янаям яқинлаштиришади.

- Бунга хожат йўқ. “Челси”да бахтлиман ва бутун диққатим жамоамнинг ўйинлари билан банд.

- Алваро Мората ҳақида қандай фикрдасиз?

- Алваро жамадаги тутган ўрнидан рози. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар бўлса-да, голлар уряпти. Бизнинг жамоада испан футболчилар кўп. Шунинг учун Мората тез мослашиб кетди. Мората фантастик футболчи. Асл бомбардир. У ҳар иккала оёғи билан ўйнай олади. Ҳаводаги курашда ҳам актив.

12.02.2018, 12:19:09 453 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш