Суперлига, Про-лига ғолиблари учун бериладиган мукофотлар миқдори қанча?

Жорий йилда янги формат, янги кўринишдаги Суперлига ва Про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Супрелига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда.

Унга кўра Суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бундан ташқари кучли 6та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади.

Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам рағбатлантирилади.

Қуйида Суперлига, Про-лига, аёллар футболи ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган мукофот пуллари миқдори билан танишишингиз мумкин:


Суперлига 
1 ўрин учун 1 000 000 000,00 
2 ўрин учун 800 000 000,00 
3 ўрин учун 700 000 000,00 
4 ўрин учун 600 000 000,00 
5 ўрин учун 500 000 000,00 
6 ўрин учун 400 000 000,00


Про-лига 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00


Аёллар футболи 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00


Мини футбол 
1 ўрин учун 300 000 000,00 
2 ўрин учун 200 000 000,00 
3 ўрин учун 100 000 000,00

Манба: The-uff.com

10.02.2018, 19:47:02 1196 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш