ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИНИНГ “ТОЖСИЗ ҚИРОЛЛАРИ”

Дунё футболида шундай юлдузлар борки, фаолияти давомида Чемпионлар лигаси финалининг юзини кўришмаган. Баъзилари футболнинг унутилмас сиймолари бўлишга улгурган бўлишса-да, аммо жамоасининг ҳал этувчи матчида ғалабага кўмак беришолмаган.

Қуйида биз сизларга исмларини кўрсатган футболчилардан фақатгина “Челси”нинг собиқ капитани Жон Терри ва Михаил Баллак финалга чиқа олган. Бироқ дисклификасия бўлгани боис, Жон Террига финалда ўйнаш насиб этмаган. Баллак эса икки марта жамоаси билан финалга чиқиш қувончини ҳис этган бўлишига қарамай, на “Баер” билан ва на “Челси” билан чемпион бўла олган.

Тожсиз қироллар

124 ўйин – Златан Ибрагимович (“Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Милан”, “ПСЖ”, “Манчестер Юнайтед”)

121 ўйин – Жанлуижи Буффон (“Парма”, “Ювентус”)

111 ўйин – Жон Терри (“Челси”)

109 ўйин – Александр Шовковский (“”Динамо” Киев)

108 ўйин – Франческ Фабрегас (“Арсенал”, “Барселона”, “Челси”)

107 ўйин – Роар Стран (“Рузенборг”)

99 ўйин – Гути (“Реал”)

97 ўйин – Сергей Игнашевич (“Локомотив”, МОИК)

97 ўйин – Максвелл (“Аякс”, “Интер”, “Барселона”, “ПСЖ”)

96 Ўйин – Михаел Баллак (“Баер”, “Бавария”, “Челси”)

Шунингдек Чемпионлар лигаси бомбардирларига ҳам бу тож насиб этмаган. Жумладан:

60 гол – Руд ван Нистелрой (“ПСВ”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”)

49 гол – Златан İбраҳимович (“Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Милан”, “ПСЖ”, “Манчестер Юнайтед”)

43 гол – Роберт Левандовски (“Боруссия” Дортмунд, “Бавария”)

36 гол – Серхио Агуеро (“Атлетико”, “Манчестер Сити”)

31 гол – Эдинсон Кавани (“Наполи”, |ПСЖ”)

31 гол – Сергей Ребров (“Динамо” Киев)

31 гол – Ривалдо (“Барселона”, “Милан”, “Олимпиакос”, АЭК)

29 гол – Рой Макай (“Депортиво”, “Бавария”)

28 гол – Эрнан Креспо (“Парма”, “Латсио”, “Интер”, “Челси”, “Милан”)

28 гол – Марио Жардел (“Порто”, “Галатасарай”)

28 гол – Жан-Пер Папен (“Олимпик”, “Милан”, “Бавария”)

10.02.2018, 15:27:33 576 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш