МУҲАММАД САЛОҲ: “РЕАЛ?!” ҲАММА НАРСА БЎЛИШИ МУМКИН

“Ливерпул”нинг етакчи футболчиси Муҳамма Салоҳ ўзига “Реал” қизиқаётгани борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

”Марcа”нинг ҳабар беришича, мисрлик ҳужумчи яқин келажакда Испанияга кўчиб ўтиши мумкинлигини инкор этмаган.

“Ҳали “Реал” ҳақида ҳеч нарса билмайман. Айни дамда “Ливерпул”даман ва мени бу ерда ҳамма нарса қониқтиряпти. Мавсум истаганимдек кетяпти ва Премер лига менинг юрагимда. Бундан ташқари, фикру зикримни ёзда бўладиган Жахон чемпионати ҳам эгаллаб олган. “Реал Мадрид” ҳақида ўйлаётганим йўқ. Аммо ҳамма нарса бўлиши мумкин. Баъзида, Ла лига ўйинларини томоша қилиб турсам ҳам “Реал” ҳақида тасаввурга эгамасман”.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда “Ливерпул” таркибида 34 ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган.

10.02.2018, 15:13:45 637 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш