Жозе Моуринъонинг пушаймонлари

Жозе Моуринъо нафақат мураббийликда, балки ўзининг радикал фикрлари билан ҳам доим футбол ишқибозлариннг диққат марказида бўлиб келган. аммо ҳар қандай доҳийнинг ҳам ўзига яраша хатолари ва бу хатоларнинг ортида пушаймонлик яширинган бўлади. Жумладан Жозеда ҳам.

Мана унинг пушаймонлари:

1. Муҳаммад Салоҳ

Муҳаммад Моринъонинг имконият бермаган исмларидан бири. Натижада Римга кетиб қолган мисрлик катта иқтидор эгаси, “Рома”да ажойиб ўйинлар кўрсатиб, яна туманли Албионга қайтди ва бу гал “Ливерпул” аъзосига айланди. Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпул”да 28 та гол уриб, собиқ устозининг қай ҳисса янглишганини исботлаб улгурди.

2. Ромелу Лукаку

Ромелу 18 ёшидаёқ “Челси” футболкасини кийганди. Сабаби уни “Иккинчи Дрогба” деб атай бошлашганди. Аммо негадир, Дрогбани Дрогба қилган Моуринъога иккинчи Дрогба керак бўлмай қолди. Натижада ёш бўлишига қарамай юксак техникага эга бўлган футболчи “Эвертон”дан паноҳ топди ва у ерда Моуринъонинг “кўзини очиб қўйди”. Лукаку Галлас, Ҳатт, Глен Жонсон, Брюне, Луиз ёки Салоҳлардан шуниси билан ажралиб турадики, оқибат яна устозининг қўл остига қайтиб келган. аммо бу гал португалиялик мураббийга хатосини тўғрилаш учун 75 млн евро тўлашга тўғри келди.

3. Кевин Де Бруйне

Ўтган мавсумдан бери бир қанча гранд жамоаларнинг диққат марказида бўлиб келаётган ажойиб иқтидор эгаси. Моуринъо уни “аристократ”лар сафида фақат уч марта майдонга туширди. Сўнг бор-йўғи 18 млн еврога “Волфсбург”га қўйиб юборди. Кейинчалик белгиялик юлдузни 55 млн еврога “Манчестер Сити” сотиб олди. Айни пайтда у Гвардиола мураббийлиги остида йўлчи юлдуз каби порламоқда.

4. Давид Луиз

Мураббий унинг кўз ёшларига ҳам қараб ўтирмади. “Челси” муҳлисларининг қанчалик севимлиси эканини ҳам унутди. 50 млн еврони кўпроқ ўйлади ва “ПСЖ”га сотиб юборди. Бироқ парижликлар билан бир қанча кубокларни қўлга киритган, Луиз Моуринъо тарк этган жонажон клубига қайтиб келди ва яна “Челси”нинг чемпион бўлишида улкан ҳисса қўшди.

 

 

 

 

 

09.02.2018, 12:59:53 456 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш