Гари Линекер: “Барселона” ҳамиша 13 киши бўлиб ўйнайди.

Бир пайтлари “Барселона” сафида ўйнаган англиялик собиқ футбол юлдузи Гарри Линекер “Мундо Департиво” газетасига берган интервъюсида бугунги “Барселона”нинг кўрсатаётган ўйинларига тўхталар экан, Марадона ва Мессини ҳам солиштириб ўтишни унутмади:

“Каталония клуби ҳамиша майдонда 13 киши бўлиб ўйнайди. Чунки Лео Месси доим уч кишининг вазифасини бажаради. Қачонлардир ўйламасдим ҳам, бир кун келиб футбол Марадонадан ҳам кучлироқ ўйинчини кўради, деб. Кўпчилик Марадонага устунлик беради. Чунки у терма жамоаси билан чемпионлик шохсупасига чиққан. Аммо Мессида у эришолмаган кўрсаткичлар жуда кўп. Айтайлик, қатор-қатор “Олтин тўп”лар. “Барселоа” Мессини кашф этганидан бери шубҳасиз жаҳоннинг энг яхши клуби бўлди”.

09.02.2018, 12:13:42 486 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш