Профессионал футболда 2 ўйинда қатнашиб, нархи 44 млн еврога айланди. Танишинг: Янги Неймар!

Қуйида тилга олинадиган қаҳрамоннинг исмини хотирангизга муҳрлаб қўйинг ва танишларингизга айтиб берсангиз, бироз лоф ҳам қилаверинг. Зотан, эртага у дунёнинг энг кучли ўйинчисига айланиб қолса, мен айтгандим-а, шунақа бўлади, деб фахрланиб юрасиз.

Кейинги пайтларда футбол мутахасислари ва ишқибозлари томонидан ҳеч иккиланмай “Бўлажак Неймар” деб аталаётган бу ўйинчининг сими-шарифи – Радриго Гоес!

Эндигина 17 ёшга тўлган Гоес ҳам “Сантос” тарбияланувчиси. Ёш ҳужумчининг дриблинглари, тўп билан муомаласи, рақиб қаршисида кўрсатадиган техник қобилиятлари, бир сўз билан айтганда, мукаммал ўйин улуби Неймарнинг ўзгинаси.

Бразилияликлар уни “Сантос”нинг фахри сифатида Робинио ва Неймарлар билан бир қаторда тилга олишни бошлаган.

Радриго Гоес “Сантос”нинг асосий таркибига ушбу мавсумдагина келиб қўшилди.

Ўтган йили У-17 да термада чиқиш қилган Гоес жами 22 марта майдонга чиқиб, 24 та гол уришга эришган.

Англиянинг “Ливерпул” жамоаси трансфер ойнаси пайти уни қўлга киритиб кўришга уринди-ю, бироқ “Сантос”нинг талабини қондира олишмагани учун умидини узишди.

Рaдриго Гоеснинг айни пайтда нархи – 44 миллион евро туради.

 

08.02.2018, 18:13:12 1062 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш