МАРКИЗИО: “Тоттенхэм”да Харри Кейндан бошқа кучли ўйинчилар кўп. Бизга осон бўлмайди, аммо...”

“Ювентус”нинг ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио Италия матбуотига интервью берди. Жароҳатдан эндигина қутилиб, яна майдонга қайтган тажрибали футболчи келажаги ҳақида, “Наполи” ва “Тоттенхем” билан бўладиган ўйинлар ҳақида тўхталган:

“Келажак ҳақида олдиндан бир нарса дейиш қийин. “Ювентус” билан узоқ йиллик шартномам бор. Аммо, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мабодо, кетишимга тўғри келадиган вазият бўлиб қолганида ҳам, Италияда бошқа клубнинг формасини киймайман”.

“Наполи жиддий рақиб. Уларнинг сўнгги йилларда тажрибалари тобора ошиб бормоқда. Бундан ташқари неаполликлар билан турнир жадвалидаги очколаримиз ораси ҳам унчалик узоқ эмас”.

“Тоттенхэм” билан ўтган ёзда ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Бу клубда Кейндан ташқари кучли ўйинчилар кўп. Бизга осон бўлмайди. Аммо биз гол ўтказмасдан, биринчи ўйиндаёқ кўп ишни ҳал этишга уриниб кўришимиз керак”.

08.02.2018, 16:50:16 311 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш