“Шалке” спорт директори: “Бавария” футболчимизни олиб кетаётганидан хурсандман”.

“Шалке 04” клубининг спорт директори Кристиан Ҳайдел мавсумнинг сўнгида шартномаси тугайдиган 23 ёшли Леон Горецкани “Бавария” ўз таркибига қўшиб олаётганидан хурсанд экании яшириб ўтирмади.

“Бавария”га ҳавасим келди. Улар Горецкани қўлга киритишди. Леон ажойиб футболчи. Назаримда, чемпионлик билан таъминлай олмасанг, бундай савиядаги ўйинчини ушлаб ўтириш маъқул йўл эмас. Бундан ташқари у “Бундеслига”да қолиб, европа майдонларида “Бундеслига” шаъни учун курашади, ахир, бошқа лигалар учун эмас. “Бавария” унга ёрдам беришига ишонаман. Бу ерда музокара қиладиган бошқа ҳеч нарса йўқ”.

08.02.2018, 16:46:02 377 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш