Старриж учун 5 та вариант

“Леверпул” бош мураббийи Юрген Клопп Даниэлъ Старриж навбатдаги мавсумда ҳам асосий таркибдан жой ололмаслиги ҳақида ишора қилиб ўтди. Айни паллада Старрижнинг ўзи ҳам клубдан умидини узган ва бошқа вариантларни ўрганмоқда.

1. Милан

Калинич ва Андре Силвадан истаганини ололмаган миланликларга алтернатив албатта зарур.

2. Севилья

Бен Еддернинг жамоадан айрилаётгани ҳақида ҳабарлар тарқалиб бўлган. Англиялик ҳужумчи бу клубда ҳам ўзига янги бир аҳифа очиши мумкин.

3. Фенербаҳче

Гарчи “Фенербаҳче” у билан қизиқаётган бўлса-да, аммо Старриж Туркияга йўл олиши шубҳа остида.

4. Галатасарай

“Галатасарай” Нъдиядени “Сток Сити”га сотишга рози бўлса, унда “Галатасарай”да ҳам Старрижга эҳтиёж янаям ошади. Бироқ, Старриж кучли бешликдаги лигаларда ўйнашни орзу қиляпти.

5. Вест Ҳам Юнайтед

Мавсум сўнггида Чичарито ва Андрю Керролдан айрилиши эҳтимоли юқори бўлиб турган инглиз клубига ҳам Старриж яхши алтернатив бўла олади.

 

08.02.2018, 12:04:42 120 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш