Юрген Клопп: “Яна 5 та Коутинио бор. Янгисини тайёрлайман”

 “Ливерпул” жамоаси 160 млн евро эвазига “Барселона”га ўтиб кетган Коутинионинг ўрнига 5 та алтернатив футболчи тайёрламоқчи. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг ўзи ваъда берган.

Мана унинг вариантлари

Томас Лемар

“Монако”нинг етакчи ўйинчиси Лемар учун “Ливерпул” 70 млн евро бермоқчи.

Риёд Маҳрез

“Лестер Сити”дан тўйган Риёд Маҳрез ҳам Клоппнинг назаридаги янги Коутинио

Юлиан Дракслер

Тез орада юлдуз бўлиб кетиши кутилган германиялик Дракслер “ПСЖ”га Клиан Мбаппе ва Жуниор Неймар келганидан сўнг олдинги салобатини йўқотди. Унинг ишқибози бўлган Клопп эса унга 3 вариант сифатида қарайпти. Бундан ташқари Юлиан Дракслер билан Клоппнинг муносабатлари жуда яхши ва Дракслер Париждан кетиш тараддудига тушиб қолган.

Ҳаким Зиех

Клоппнинг диққат марказида бўлиб турган 4-футболчи “Аякс”даги Ҳаким Зиех. Унинг юксак техникаси ва голли узатмалари Клоппнинг ақлу-хушини ўғирлаб қўйган.

Бен Вудборн

Ўйини билан гоҳ Стивен Жерард, гоҳ Майкл Оуенни эслатиб юборувчи ёш истеъдод Вудборн Клоппнинг назарида айнан Коутинионинг алтернативи. Вудборн “Ливерпул”га тегишли бўлиб, айни дамда “Лидс”да ижара асосида ўйнаяпти.

 

07.02.2018, 19:22:35 351 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш