Лаънатланган 11 - рақамлар

Сўнгги пайтларда 11 рақам футболчиларга вафо қилмаётгандек, гўё. Бинобарин 11 рақам остида аксарият ҳолларда ҳужумчилар – жамоанинг ишонган тоғлари тўп суришади. Аммо…

Марко Ройс

Ҳам ажойиб ўйини, ҳам инсоний фазилатлари ва ҳам клубига садоқати билан юлдуз бўлиб кетган дортмундлик Марко Ройс охирги пайтларда ўзига ўхшамай қолган. Нуқул жароҳатларга йўлиқавериб ҳам ўйини бироз сусайди, ҳам беҳафсала бўлиб қолгандек. Жумладан иккита ўйинда майдонга тушса, тўртта ўйинда жароҳати билан андармон бўлиб қоляпти. Бу ҳолат эса афсуски 3 йлдан бери ниҳоя топмаяпти.

Усмон Дембеле

“Боруссия”нинг яна бир юлдузи Дембеле ҳам “Барселона”га ўтгач 11 рақамни қабул қилиб олди-ю, мажозий маънода айтганда ўзига лаънат орттиргандек. “Барселона”нинг 100 млн евролик футболчиси ҳали жамоа учун ҳеч нарсани қойиллата олмади. Жароҳатлар билан ким ҳам эпларди?

Гарет Бейл

Ўзига ҳос ўйинчи. Вақтида “Олтин тўп” учун Месси ва Роналдунинг вориси деб қаралганди. Аммо афсуслар бўлсинки, кейинги йилларда унинг исмини “Олтин тўп” билан бирга айтадиган ёппасига йўқолиб кетди. Сабаби, Бейл юз фоиз Ройснинг аҳволида қолган. 11 рақамни қабул қилиб олганидан бери боши жароҳатлардан чиқмай қолди.

Эрик Ламела

“Рома”дан не-не умидлар билан “Тоттенхем”га олиб келинган Ламела нафақат 1,5 йил танаффус қилди. Гарчи формасини йўқотмаган бўлса-да, аммо жароҳатларга мойил бўлиб қолди. хозир ҳам юракнинг қуртини ўлдириб, мунтазам кўринмаяпти.

Аднан Янузаи

Янузаини бўлажак юлдуз деб жуда эрта кўкларга чиқариб юборишганди. Ижарада бошқа рақам остида, ажойиб ўйинлар кўрсатганига қарамай, бироқ Премер Лигадаги 11 рақам унга ҳам вафо қилмади.

Xамес Родригес

“Реал Мадрид”нинг асосий таркибидан муқим жой ололмаган Родригесни “Бавария” илҳақ бўлиб кутиб олганди. Аммо 11 рақам остида – энг муҳим ўйинчи образида бўла туриб ҳам Xамес ҳеч нарсани қойиллата олмади. Айни дамда мюнхенликлар жон деб уни орқага қайтарган бўлишарди-ю, бироқ келишувга кўра 2 йиллик ижара ҳақини “қироллик клуби”га тўлаб қўйган. Ҳар эҳтимолга қарши вариант бўлади-да, энди…

 

07.02.2018, 12:26:28 5215 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш