«Барселона»дан шок ҳабар

Испаниянинг «Мундо Департиво» нашри «Барселона» ва Усмон Дембеле билан боғлиқ иддаон илгари сурмоқда.

Ҳабарингиз бор, Дембеле жароҳат олиб бироз майдондан ташқарида қолиб кетди. Каталониянинг юқорида номи келтирилган нашри эса, унинг майдонга тушмаётганига жароҳатнинг алоқаси йўқ, деган фикрни илгари суряпти. Ўша ҳабарда айтилишича, «Барселона»га «Боруссия»дан нақд 100 млн еврога олган футболчиси учун немис клуби билан имзоланган битим бош оғриғи бўлган. Яъни, шартномага асосан, Дембеле жорий мавсумда 25 та ўйинда камида 45 дақиқадан тўп сурса унда каталонияликлар тағин 40 млн еврони «Боруссия»га тўлаши керак бўлади. Каталонияликлар эса қишда Коутино, ёзда Гризман келишини инобатга олиб, Дембеленинг исмини Ла Лига ва УЕФА қайдномасига киритмаган ва шу йўл билан 40 млн еврони тежаб қолмоқчи.

Бундан ташқари, Дембеле ўзини кўрсата олмаса, каталонияликлар унга ҳам чиқиш эшиги кўрсатиб қўйиш ҳақида бош қотиришмоқда...

Қўшимча тариқасида айтиш жойизки, «Барселона»дагилар бу ҳақда ойдинлик киритишни исташмаяпти.

 

05.02.2018, 15:17:52 977 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш