Жасур Азимов: “Нефтчи” муҳлисларини стадионга чорлаб қоламан. Албатта ғалабалар билан уларни ҳурсанд қиламиз!”

Самарқанднинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Жасур Азимов Фарғонанинг «Нефтчи» клуби йиғинига қўшилиб, кўрикдан ўтмоқда. Жасур Азимовнинг келгусидаги режалари ҳақида қисқа интервью олдик.

- Жасур Динамодаги фаолиятингиз ҳақида нималар дея оласиз?

-«Динамо»даги фаолиятим жуда яхши ўтди деб ўйлайман. Мураббийлар билан биргаликда яхши ишладик, ўтган йили 12 ўринни олган бўлсак ҳам мавсумни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Кубокда ҳам ярим финалга чиқдик, бу яхши натижа албатта. Умуман олганда жамоада бирдамлик ҳар доим бўлган.

- «Нефтчи»даги келажагингиз тўғрисида нималар дея оласиз?

-Ҳозирча йиғиндамиз, агар ҳаракатларим мураббийга ёқса «Нефтчи»да қолиб, «Супер Лига»да яхши жамоани шакллантириш.

-Ўтган мавсумда «Нефтчи»жамоаси мухлисларни кўп бор ранжитган, жорий йилда жамоа олдига қандай мақсадларни қўйган?

-«Нефтчи»жамоаси ҳозирча янгиланмоқда. Албатта жамоанинг мақсадлари жуда юқори. Ўша «эски» «Нефтчи» жамоасини яна ортга қайтариш.

- Динамодаги муҳит қандай эди. Хусусан футболчилар ўз маошларини вақтида олармиди?

-Албатта ҳар бир жамоада натижага қараб муносабат бўлади. Бошида ҳаммасини вақтида олар эдик... Лекин охирида қийинчилик бўлди....

- «Нефтчи»​ни мухлислари жамоадан фақат ғалаба кутишади. Уларга сизнинг янги жамоадаги фаолиятингиз қизиқ. Шу сабабли мухлисларга айтадиган сўзингиз борми?

-«Нефтчи» мухлисларини стадионга чорлаб қоламан. Албатта ғалабалар билан уларни хурсанд қиламиз!

-  Бошқа жамоалардан таклиф бўлдими? Хусусан, хориж клубларидан?

- Ўзимиздан кўп жамоалардан таклиф бўлди, мен ўзимга ва келажагимга мос келадиган жамоага ўтишга қарор қилдим. Хориждан, асосан, Малайзия, Таиланд ва Уммон клубларидан таклиф бўлди. Лекин ўзимизни чемпионат уларникидан анча кучли деб ўйладим.

- Сизнингча клубларимиз ичида қай бири билан ўйин сиз учун қийин кечади?

-Шахсан мен учун «Насаф» ва «Машъал» жамоаларига қарши ўйин қийин кечади.

-Жасур, айтингчи бугунги кунда Ўзбекистон Футбол Асотсацияси олиб бораётган ислоҳотларга фикрингиз қандай, раҳбариятгачи?

-Албатта бундай ислоҳотлар қачонлардир бўлиши керак эди. Бу қарорларни мен тўғри қабул қилдим ва футболимиз ривожланишига ишонаман. Аммо кутилмаганда «Супер Лига» ни ташкил қилиниши ҳайрон қолдирди, балки 2019 йилда буни амалга ошириш керакмиди? Билмадим!

-Рақобат деганда сиз нимани тушунасиз? Жуда кучли рақобат ичида ўйнаш сиз учун маъқулми?

-Рақобат бўлгани жуда яхши, чунки рақобатда футболчи ўса олади. Агар кучли рақобат бўлса жамоада ҳамма асосий таркибга кириш учун курашади.

- «Нефтчи»​ билан шартнома тузилдими ва у қанча вақтга?

-Ҳозирча жамоа билан оғзаки келишув бор холос...

Маъмур Пармонов суҳбатлашди

Манба: Penalti.uz

Нефтчи

02.02.2018, 17:51:28 1123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш