Ислом Тўхтахўжаев: “Илтимос, Самвел Бабаян ҳақида сўраманг фақат!”

Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг «Локомотив» клуби Дубайда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Сафарда улар Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Рубин” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб дуррангга имзо чекди (0:0). Учрашувдан сўнг “Локоматив” жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга чорладик.

 

- “Рубин” - “Локоматив” (0:0) ўйини ҳақида қисқача фикрингиз?

- Ушбу учрашувни биз учун фойдаси кўп бўлди. “Рубин” клубининг тарихи бор, улар кучли жамоа.  Уларга қарши ўйнаш фойдали деб ҳисоблайман. Биз янги тактика устида ишлаяпмиз. Яна шуни айтиш жоизки, ҳатоларимиз устида ишлаяпмиз ва  бу янги мавсумда ўз самарасини беради албатта.

-Жамоа таркибидаги ўзгаришлар қандай? Янги  футболчиларни жамоага мослашиши тўғрисида нима дея оласиз?

- Албатта таркибимиздаги янги футболчилар жамоага мослашишмоқда, биз уларга бу борада кўмаклашаяпмиз. Улар яхши тааъссурот уйғотмоқда. Биз улар билан ғалабалар сари бора оламиз. 

-Янги  футболчилардан кимни ҳаракатларини ижобий баҳолай оласиз?

- Алоҳида кўрсата олмайман, чунки эндигина улар билан иккинчи учрашувни ўтказдик. Менга кўпроқ, Россиялик ҳужумчи  Дмитрий Барковнинг ҳаракатлари ёқди.

-Клубнинг янги мавсум олдидан мақсадлари қандай?

- Ҳа албатта! Ўтган мавсумда йўл қўйган ҳатоларимиз, яни учрашувлар сўнги дақиқаларидаги эътиборсизликларимиз бизга панд берган. Бугун шулар устида ишлаяпмиз. Асосан Жисмоний ҳолатимизни тўғрилашга урғу берганмиз.

-“Локоматив” учун клубларимиз ичида  энг ноқулай рақиб “Пахтакор”ми? Ёки бошқа бир жамоами?

-  Тўғрисини айтсам мен учун “Металлург” ва “Машъал” жамоалари асосий рақиблар деб ҳисоблайман.

-Ислом Тўхтахўжаевнинг “Локоматив” клуби билан шартномаси қачон тугайди? Келажак режаси борми?  Ҳориж клублардан таклифлар борми?

-“Локоматив” билан шартномам ҳали тугамайди. Ҳориж клубларидан таклифлар бор аммо мени ва клубни қониқтира оладиган таклиф йўқ. Шунинг учун ҳам ҳозирча “Локо”даман, насиб қилса ҳориж клубларидан таклиф бўлса, ниятимиз бор ҳорижга чиқиш.

-Сизга ҳорижий клублардан қандай таклифлар бўлган?

-  Таклифлар бўлган, аммо айрим сабабларга кўра шартномалар тузилмаган. Буни эслашни истамайман.

 -Хозирги янгиланган раҳбариятдан шахсан кўнглингиз тўляпдими, ўзингиз учун қандай ўзгаришлар ва имкониятлар кутяпсиз?

-Янги раҳбариятдан ҳамма қаторида яхши нарсаларни кутяпман. Кўпроқ футболчиларга ёрдам беришларини, чунки кўпчилик футболчилар шартномалари тугаганидан сўнг  белгиланган пулларини ололмай, сарсон бўлишади. Шу томонларга ҳам эътибор беришса яхши бўларди.

-Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийси..... (Саволимиз якунланмади).

- Илтимос! Самвел Бабаян  ҳақида сўраманг фақат!

-Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳорижлик қайси мураббий бошқаришини истардингиз?

-Пеп Гвардиола (Кулиб қўйди).

-Агар миллий терма жамоамиз учун таркиб тузиш имкониятингиз булганда кимларни асосий таркибда кўришни истар эдингиз?

- Қайси футболчи бўлишидан  қатъий назар яхши формада, кўрсаткичлари яхши бўлган футболчиларни асосий таркибга қўярдим.

Маъмур Пармонов суҳбатлашди.

Манба:penalti.uz

Ислом Тўхтахўжаев

22.01.2018, 14:31:48 1113 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш