Усмон Дембеленинг “Барселона”даги саргузашти туфайли Мундиалдан қуруқ қолиши мумкин

105 миллион евролик вингер мавсумнинг учдан икки қисми қолганида ўйинга қўшилган эди. “Боруссия Дортмунд”нинг собиқ вакилининг нархи дақиқасига 734265 еврони ташкил қилди. Goal нашри каталонияликларнинг “суперюлдузча”си яна жароҳат олгач унинг имкониятларини қайта сарҳисоб қилди.

Усмон ўтган йили ёзида “Барселона”га 105 миллион евро эвазига кўчиб ўтганида унинг супер юлдуз бўлиши тахмин қилинганди. Бундан икки йил олдин ҳам у “Ренн”да ўз омадини кутиб ўтирарди. Берилган имкониятда яхши спорт формасини кўрсатишга муваффақ бўлди ва асосий жамоанинг бўлагига айланиб, “Боруссия Дортмунд”га трансфер қилинди.

20 ёшли футболчи учун ушбу трансфер мантиқий давом бўлди, бироқ “Камп Ноу”даги фаолияти унинг режаси бўйича кетмади. У энди Франция термаси билан бу йилги Жаҳон Чемпионатида қатнаша олмаслиги ҳам мумкин.

У клубнинг рекорд даражадаги маблағлари эвазига Неймарнинг ўрнига олиб келинди. Аммо қарийб олти ой ўтгач ҳам у “Барса” мухлисларига ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатишга имкон топа олмаяпти.

Ла Лигада эндигина тўрт ўйин ўтказган ҳужумчи сонидан олган жароҳати сабаб мавсумнинг биринчи қисмини ўтказиб юборди. 92 дақиқа ўйнашга улгурган франциялик ҳужумчи энди чап оёғидан жароҳат олиб бир ойга сафдан чиқди.

Дембеленинг жисмоний муаммолари клуб ёки футболчи учун керак эмасди, лекин унинг соддалиги ҳам рол ўйнади. “Эҳтимол бу ёшликдаги ғўрликдир” – деган эди унинг шифокори Сакари Орава октябрь ойида Mundo Deportivo га берган интервьюсида. “Клубга ўтганидан кейин бўлган босим ҳам унинг жароҳатига таъсир қилди.

У яна машғулотларга қайтганида мавсумнинг учдан икки қисми поёнига етган эди. У шунча вақт ичида атиги битта учрашувни тўлиқ ўтказган. У август ойида Суперкубокда ўйнаган эди. Ла Лигадаги ўйинлари учун эса “Барселона” 734265 евро тўлаган бўлиб чиқди.

Ҳужумчининг ишини қийинлаштириб юборадиган ҳолат шундаки энди Дембеле асосий таркибдан ўрин олиш учун Коутиньо билан кураш олиб бориши керак. Клубнинг рекорд трансфери ҳам жароҳат олган. Аммо у майдонга эртароқ қайтиши кутилмоқда.

Узоқ истиқболда бразилиялик футболчининг борлиги Дембеленинг жароҳатидан бутунлай қутулиши учун яхши. Аммо ёш ҳужумчи Дидье Дешамнинг жамоасидаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин.

Мен тезлашиши учун кўпроқ меҳнат қилишим керак” – дейди Дембеле. Аммо унинг жароҳатидан соғайишини тезлаштириши вазиятни янада қийинлаштириб юбориши мумкин.

Кўриниб турибдики, Дембеле бундай футбол мусобақасини ўтказиб юборишни истамайди. Франция бош мураббийи Дешам эса ярим тайёр футболчини ҳеч қачон жамоага жалб қилмайди.

Боз устига, унинг ўрнида миллий терма жамоага кириш учун курашаётганлар талайгина. Мбаппе, Лемар, Ляказетт, Коман, Марсьяль ва ҳатто Фекир, Товэнлар ҳам бор. Кўриниб турибдики, Дембеленинг Каталониядаги дастлабки дебют мавсуми “ёмон туш”га ўхшамоқда.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Усмон Дембеле

18.01.2018, 07:59:36 3169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш