Cуарес яна спорт формасида эканлигини кўз-кўз қилди

“Барселона”нинг уругвайлик ҳужумчиси барчага “Аноэта”даги камбэкда ўзининг ажойиб спорт формасига қайтганлигини барчага намойиш қилди. Goal нашри каталонияликларнинг 2017-йилнинг иккинчи қисмини нурсиз ўтказган ҳужумчисига бир назар солди.

“Ливерпуль”нинг собиқ тўпурари мавсум бошида спорт формасини тиклашда қийинчиликка учраган эди. Аммо унинг “Реал Сосьедад”га урган дубли шуни кўрсатдики, у яна дунёнинг энг хавфли ҳужумчилари рўйхатига қайтган. “Барселона” ҳам шу сабаб барчасини ўз фойдасига ҳал қила олди.

“Кўк-анорранглилар” уругвайлик голеадорнинг сайъи-ҳаракатлари эвазига “Аноэта” тавқи-ланъатидан ниҳоят қутулишди. “Барса” Ла Лига доирасида Сан-Себастьянда 2007-йилдан бери ғалаба қозона олмай келаётган эди. Басклар бу сафар ҳам ўйиннинг биринчи бўлимида 2-0 ҳисобида олдинда бораётганида, кўпчилик каталонияликларнинг “қора анъанаси” яна давом этишига тайёрланишаётган эди.

Аммо Паулиньо танаффусга чиқишдан олдин ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлган эди. Суарес эса иккинчи бўлимда дубл қайд этиб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бу гол Суарес учун умумий ҳисобда ўн биринчи, сўннги олти учрашувда эса саккизинчи гол бўлди. Энди уругвайлик футболчи ҳисобида 25 учрашувда 14 гол бор. Бу унинг оптималга сал яқин бўлган статистика ҳисобланади.

У мавсумнинг дебютида “Бетис”га қарши ўйинда жароҳат олганидан кейин миллий терма жамоасига ҳам Жаҳон Чемпионатига чиқишга ёрдам берганди.

Шунингдек, Суарес янги бош мураббий Эрнесто Валверденинг 4-4-2 янги ўйин тизимига мослашишига вақт керак бўлганлиги билан оқлаши мумкин. У шунингдек, клубдан кетган Неймар ва Усмон Дембеленинг барвақт жароҳат олишидан ҳам жабр кўрди.

Ҳужумчилар ўзларига бўлган ишончни ҳам йўқотмасликлари зарур. Шундай вақтлар бўлдики, 30 ёшли ҳужумчи ўзининг энг яхши версиясига ўхшамай қолди. Энди эса спорт формасини тиклаб олгач голлар ҳам қайтиб келди ва у яна дунёнинг энг кучли ҳужумчиси каби кўринмоқда.

Унинг спорт формасига қайтиши “Барселона” яна ўз ишига қайтганини ва мавсум якунида учта соврин нақд эканлигини англатади. “Кўк-анорранглилар” Чемпионлар Лигасида яққол фаворит, Қирол Кубогида чорак финалдаги рақиби “Эспаньол” бўлди. Ла Лигада эса яққол пешқадам.

Якшанба кунги ғалаба билан “Барселона” энг яқин таъқибчиси “Атлетико”дан 9 очкога, азалий рақиби “Реал”дан эса 19 очкога илгарилаб кетган.

Испания Примеросида мадридликларнинг биронта футболчиси тўртта голдан кўп киритгани йўқ. Суарес эса “қаймоқранглилар”дан ҳам яхшироқ спорт формасига эга эканлигини исботлади.

Голлар ғалаба қозониш учун керак. Шу сабабли клублар Луис Суарес каби футболчилар учун йирик пулларни совуришга ҳам тайёр бўлишади. бундай ўйин намойиш қилишда давом этадиган бўлса, “Барселона” ҳеч қандай тўсиққа учрамаслиги аниқ.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

«Барселона», Луис Суарес

16.01.2018, 08:04:53 1200 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш